ИИБ ходимлари Сергелида "концерт" берди - видео

Oбуна бўлиш
Патрул ходимлари Сергелида икки болакайни туғилган куни билан табриклаб эстрада қўшиқлар кўйлаб беришди ва бутун ҳовлининг олқишига сазовор бўлишди.

Ўз-ўзини яккалаш тартиби амалда экан, ҳуқуқни сақлаш органлари нафақат тартиб-интизом ни сақлашда, балким шҳар аҳолисига маънавий кўмак беришга ҳам ҳаракат қилишмоқда.  

Бу сафар "куйловчи патрул" Сергелида концерт берди. Кўп қаватли уйлар ҳовлисига келган ИИБ ходимлари ушбу уйда яшовчи икки ёш болани туғилган куни билан табриклашди. Табрикдан сўнг патрул ходимлари бир неча оммабоп эстрада қўшиқларни ҳам  ижро этишди. Шундан сўнг маёқлар ва сирена билан ҳовлини тарк этишди. 

Патрул ходимларининг ушбу концерти аҳолига яхши кайфият бағишлади ва кўпчилликнинг олқишига сазовор бўлди. 

Янгиликлар лентаси
0