13:43 02 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Видео

Бир ойда заводни йиғиш - саноат фронти генералининг қаҳрамонлиги

Ҳавола олиш
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)
270 0 0
Sputnik

Sputnik Ўзбекистон таҳририяти фашистлар Германияси устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган "Фронт йўқламаси" лойиҳасини давом эттирмоқда. Уруш қаҳрамонлари авлодлари аждодларининг жасоратини эсга олишади.

Навбатдаги мақола қаҳрамони - геолог Хабиб Мухаммедович Абдуллаев. Унинг фронт ортидаги меҳнат фаолияти ҳақида унинг набираси Ҳабиб Пулатович Абдуллаев, "Навоий" Эркин иқтисодий зонаси директори, гапириб берди.

Урушдан олдин Абдуллаев Ўрта Осиё Политехника институтини бошқарган, 1941 йилда эса Ўзбекистон ССР Саноат Халқ Комиссарлари Кенгаши раисининг ўринбосари этиб тайинланди. У Иттифоқнинг ғарбий ҳудудларидан республикага эвакуация қилинган корхоналари ишини ташкил этишга раҳбарлик қилди.

"Урушнинг дастлабки ойларида Ўзбекистонга юзга яқин корхона кўчирилди. Жуда қийин бўлган - ишлаб чиқаришлар деярли нолдан қайта юргизилган. Биргина мисол: Москва авиацион заводи Тошкентга кўчирилиб атиги бир ой ичида ўрнатилди. Ҳатто замонавий стандартлар бўйича ҳам бу жуда ҳайратлантирадиган муддатлар", - деб эслайди қаҳрамон Ҳабиб Абдуллаевнинг набираси.

Урушдан кейин бобоси фанга қайтиб Ўзбекистоннинг олтин қазиб олиш ва уран саноатлари учун кўп иш қилди. 1959 йилда илмий ютуқлари учун Ленин мукофотига сазовор бўлди.

Ҳабиб Мухамедович Абдуллаев ғалабани фронт чизиғида қозонмаган бўлса ҳам, унинг ёрдами билан фронт зарур қуролларни, ўқ-дориларни ва кийим-кечакларни олди. Улуғ Ватан уруши йилларида Абдуллаев учта Қизил Юлдуз ордени ва бошқа мукофотлар билан тақдирланган.

"Фронт йўқламаси" лойиҳаси

"Фронт йўқламаси" лойиҳаси – Яқин хориж Sputnik матбуот-хизматларининг анъанавий лойиҳасидир.

Унинг мақсади - оилавий воқеаларни буюк ҳарбий тарихнинг бисотига айлантириш, ҳамма учун бир бўлган Ғалабанинг бебаҳо машаққати ва дунёни фашизмдан озод қидиб бизга яшаш учун барча имкониятларни тақдим этган халқларнинг жасоратини эслатиш.

Бу йил ушбу тадбир учинчи маротаба ўтказилади, аммо Covid-19 пандемияси туфайли ўзгартиришлар киритилди.

Турли матбуот марказларини боғлайдиган видео кўприклар бўлмайди. Ушбу мамлакатларнинг таниқли фуқаролари ва давлат арбоблари иштирокида Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ҳақида оилавий воқеаларни ҳикоя қилувчи видеолар намойиш этилади.

Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)

Яна видео

Асосий мавзулар