Миллий гвардия ходимлари “Хайр, мактабим” қўшиғини жуда таъсирли ижро этишди – видео

Oбуна бўлиш
Бугун мактаб ўқувчилари, айниқса, мактаб қалдирғочлари деб аталувчи битирувчилар учун ўзгача кун. Бугун битирувчилар қалбини ларзага солиб, “Хайр, мактабим” қўшиғи янграйдиган кун.

Бу йил коронавирус пандемияси сабабли мактабларда катта шодиёна билан нишонланадиган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари онлайн ўтказилди. Миллий гвардия ходимлари бу йилги мактаб битирувчиларини хушнуд этиш ва табриклашга ошиқишди.

Улар ҳам севимли, ҳам қайғули саналмиш “Хайр, мактабим” қўшиғини янгича талқинда битирувчиларга арғумон этишди. Ушбу қўшиқ ҳар бир битирувчининг кўзларини ёшга тўлдиради, десак, асло муболаға бўлмас.

Миллий гвардия ходимлари томонидан ижро этилган қўшиқни тинглаб, улар истеъдодига баҳо беринг!

Янгиликлар лентаси
0