03:03 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Видео

Норозилик оловида: АҚШ тартибсизликларда Россияни айблашга ҳаракат қилмоқда

Ҳавола олиш
120910
Ruptly / AP photo

Афроамерикалик Жорж Флойднинг вафоти муносабати билан АҚШда норозиликлар тўлқини тўхтамаяпти. Бир неча кун давомида одамлар Миннеаполис, Нью-Йорк, Вашингтон ва бошқа шаҳарларда намойишларга чиқмоқда.

Миннеаполисда май охирида Флойд полициячилар томонидан қўлга олиш чоғида қўполлик қилинганидан кейин вафот этди. Ҳолат бутун мамлакат бўйлаб катта норозилик акцияларини келтириб чиқарди.

Кўп жойларда тинч намойишлар тезда катта тартибсизликларга ва полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди.

Намойишлар вақтида РИА Новости мухбири Михаил Тургиев жароҳат олди. Бу ҳолат юзасидан Россия элчихонаси Давлат департаментига нота юборди.

Полицияга ёрдам бериш учун Миллий гвардия юборилди. Намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлар қўлланмоқда.  

Шу кунларда Обаманинг собиқ маслаҳатчиси Сьюзан Райс Россияга қарши айбловлар билан чиқди.

Бу сафар Москва нимада айбланмоқда ва бу воқеаларга Трампнинг бункери қандай алоқаси борлигини видеомизда билиб олишингиз мумкин.

Яна видео

Асосий мавзулар