18:15 03 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Видео

Россия мигрантлар федерацияси иш берувчиларга мурожаат қилди - видео

Ҳавола олиш
81110

Россия мигрантлар федерацияси саҳифасида иш берувчилар учун бепул кадрлар қидириш имконияти пайдо бўлди.

Россия мигрантлар федерацияси саҳифасида иш берувчилар учун кадрлар излаш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақида федерация раҳбари Вадим Коженов махсус видеолавҳа эълон қилди. 

"Пандемия туфайли кўплаб мигрантлар ишсиз қолишган: улар таътилга чиқарилган ёки ишдан бўшатилган. Уларнинг ҳозир иши ҳам йўқ пули ҳам йўқ ва ҳатто уйига қайтишга имконияти ҳам йўқ. Бизга ҳар куни "бирор иш борми" деган мавзуда кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда", - дейди Коженов.  

Ушбу муносабат билан федерация раҳбари Россиялик бизнесменларга юзланиб, агар уларга кадрлар керак бўлса, электрон почта орқали хабар юборишни сўради. Шунингдек, барча вакансияла РМФ сайтидаги махсус бўлимда бепул чоп этилишини айтиб ўтди. 

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси бошланганидан сўнг Россияда мигрантларнинг ойлик патент тўловлари 3 ойгача бекор қилинган қилинган эди.

Яна видео

Асосий мавзулар