19:01 03 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Ruptly / @KevinxSanchez / Департамент полиции Атланты / Бюро расследований штата Джорджия

АҚШда протестларнинг янги тўлқини – бу сафар Антантада. У ерда зўравонлик ва полициянинг ўзбошимчалигига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Афроамерикалик Рэйшард Брукси ҳалок бўлгани туфайли ўнлаб киши шаҳар кўчасига чиқди. Брукс полициячидан электрошокерни олиб қўйиб, қочиб кетмоқчи бўлди. Полиция қўлга олиш вақтида жароҳатлашди. Кейинчалик эркак госпиталда вафот этди.

Намойишчилар шаҳар марказидаги йўлни тўсиб қўйишди ва Wendy’s ресторанига ўт қўйишди.

АҚШда бир неча ҳафта давомида намойишлар тўхтамаяпти.  Миннеаполис май ойи якунида афроамерикалик Жорж Флойд ўлдирилганидан сўнг, протестларнинг биринчи тўлқини бошланди.

Ўша вақтда бутун мамлакат бўйлаб ва унинг ташқарида намойишлар ўтказилди.

Яна видео

Асосий мавзулар