18:59 03 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Видео

Ёдда тутмоқ учун: Тошкентда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасига шам ёқилди

Ҳавола олиш
224 0 0
© Sputnik / Рамиз Бахтияров

Ўзбекистон пойтахтида "Братская могила" ёдгорлик мажмуасида анъанавий "Хотира шами" акцияси старт олди.

Анъанавий тадбир бу сафар дунёнинг 47та мамлакатида бўлиб ўтмоқда. Акция 21 июнь куни кечқурун - кўплаб халқлар учун энг даҳшатли ва қўрқинчли синовга айланган Улуғ Ватан уруши бошланган санадан бир кун олдин старт олади.

Акция Свеча памяти в мемориальном комплексе Братские могилы в Ташкенте
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Акция "Свеча памяти" в мемориальном комплексе "Братские могилы" в Ташкенте

Биргина Совет Иттифоқининг ўзи урушнинг тўрт йили давомида 27 миллионга яқин фуқаросидан ажралган.

Тадбир РФ Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида Ғалабанинг 75 йиллиги халқаро волонтерлар командаси маҳаллий бўлинмаси ва Россотрудничество вакиллари томонидан ташкиллаштирилди.

Фаоллар 21 июн куни кечқурун ёдгорлик мажмуасининг марказий майдонида кичик шамлардан юлдузча, шунингдек 75-рақами - жорий йилда бутун дунё бўйлаб нишонланадиган фашизм устидан Ғалаба юбилейи рамзи шаклларини ҳосил қилишди.

Свеча на Волгоградском кладбище в Ташкенте в День памяти и скорби
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Свеча на Волгоградском кладбище в Ташкенте в День памяти и скорби

Бундан ташқари, бу воқеага бефарқ бўлмаган шаҳар аҳолиси жигарранг вабога қарши курашда умумий тинчлик ва осойишталик учун жанг майдонида жон берганларни хотирлаш учун шам ёқиш мақсадида Волгоград қабристони ҳудудига келишди.

Коронавирус эпидемиясига қарамай, акция барча зарур санитария меъёрларига мувофиқ ўтказилди. 22 июн - хотира ва қайғу кунида мажмуа ҳудудига шунингдек, гулчамбар қўйиш маросими ўтказилади.

Ушбу таъсирчан акция қандай старт олганини Sputnik Ўзбекистон сюжетида томоша қилинг.

Яна видео

Асосий мавзулар