20:49 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Видео

Ўзбекистонда карантин: бўм-бўш кўчалар ва ёпилган вокзаллар

Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1082)
751 0 0
Sputnik / Рамиз Бахтияров

Республика бўйлаб карантин чоралари кучайтирилгандан кейин пойтахт қандай кўринишда? Мегаполиснинг жим-жит кўчалари – видеомизда.

Шу кунларда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари  кўпайгани сабабли ҳудудлар ўртасида транспорт воситалари ҳаракати чекланди, жамоат транспорти тўхтатилди.

Кийим-кечак бозорлари, спорт заллари, фитнесс-клублари ва бассейнлар ёпилган. Боғчалар, умумий овқатланиш жойлари (етказиб бериш хизматларидан ташқари), санаторий, пансионат ва оромгоҳлар яна ишламаяпти.

Тошкент кўчалари сезиларли даражада бўшаб қолди, НЎПларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди, ҳайдовчиларнинг ҳужжатлар текширилиб, тана ҳарорати ўлчанмоқда.

Sputnik Ўзбекистон мухбири шаҳардаги вазиятни кузатиб, Миллий гвардия ва ЙҲХХ ходимлари билан суҳбатлашди.

Агар аҳоли орасида касалланганлар ва вафот этганлар сони ўсиши динамикаси кузатилса, 1 августдан кейин карантин чоралари узайтирилиши мумкин.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1082)

Яна видео

Асосий мавзулар