21:01 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Видео

Олимпиада-80 сирлари: КГБ, лўлилар баронлари ва жиноятчиларнинг чиқариб юборилиши – видео

Ҳавола олиш
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (22)
84911

Бундан роппа-роса 40 йил муқаддам, 1980 йил 19 июлда Москвада ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унга нафақат спортчилар, балки махсус хизмат ходимлари ҳам фаол тайёргарлик кўрган.

СССР 1980 йилги ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди. Москва асосий спорт мусобақаси мезбони сифатида танланди. Москвага Халқаро олимпия қўмитасининг 144 аъзосидан 81 та мамлакат вакиллари келди. Қолганлари ушбу йирик спорт мусобақасига келишдан бош тортди.

Олимпиада-80 шунчалик муваффақиятли ўтдики, у ҳақида ҳозиргача эслашади.

Ушбу муваффақият ортида ким турган эди? Спорт, ИИВ ва КГБ қандай ўзаро боғланган? Ўғрилар, лўлилар баронлари ва валютали фоҳишалар бунга қандай аралашиб қолган?

Ўйинлар юбилейига Sputnik махсус “Москва-80: Ретро-tube” мультимедиа лойиҳасини ишга туширди. Унинг биринчи қисмида ёзувчи ва публицист Дмитрий Пучков спорт шарҳловчиси Дмитрий Губерниев билан биргаликда махсус хизмат сирларини очади.

Олимпиадага СССР хавфсизлик органлари спортчилардан кам бўлмаган даражада тайёргарлик кўришди: беш йил давомида улар турли эҳтимолий сценарийларни ишлаб чиқишди. 1972 йилда Германия Федератив Республикаси махсус хизмат ходимлари Олимпия қишлоғида Исроил делегациясини отиб ташлаган фаластинлик террорчиларни кўздан қочирган эди. Совет Иттифоқи бундай воқеа такрорланишини хоҳламас эди. Айнан шунинг учун бомжлар ва жиноятчилар Москвадан олиб чиқилди ва уларга Ўйинлар якунланмагунига қадар қайтмаслик маслаҳат берилди. Олимпиада ўтказилган йили СССР махсус хизмати аҳолидан ноқонуний сақланаётган қуролни мусодара қилиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширган.

Sputnik тайёрлаган лойиҳани рус тилида томоша қилишингиз ва узоқ муддат сир сақланган маълумотлардан воқиф бўлишингиз мумкин.

Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (22)

Яна видео

Асосий мавзулар