01:49 28 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Видео

АрМИ – 2020: Бугун Алабинода Ўзбекистон танкчилари мусобақага киришади

Ҳавола олиш
351 0 0
Министерство Обороны России

Бугун, АрМИ – 2020 халқаро армия ўйинларига доирасида Москва вилоятидаги Алабино танк полигонида мусобақаларнинг навбатдаги куни бўлиб ўтади.

Бугун "АрМИ-2020" халқаро ҳарбий ўйинларининг энг қизиқарли ва ёрқин мусобақаси бўлган Танк биатлонининг иккинчи куни. Унда Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон жамоалари иштирок этади.

Айни дамда Қирғизистон ва Россия жамоалари чиқиши бўлиб ўтди. Қирғизистон 3та нишондан 1тасини урди. Россия жамоаси эса 3та нишондан 3тасини йўқ қилди.Қозоғистон жамоаси эса 3та нишондан 2тасини яксон қилди. Қўшимча снаряд юклангандан кейин эса 3чи нишон ҳам йўқ қилинди.  

Ўзбекистон жамоаси биринчи нишонни яксон қилди. Иккинчи нишон 1700 метр масофада - тегмади, снаряд етиб бормади. Демак 1 дақиқа қўшимча вақт берилади. Учинчи снаряд ҳам тегмади. Демак Ўзбекистон жамоаси яна 500 метр жарима масофасини босиб ўтиши керак бўлади. Ўзбекистон жамоасининг етакчиси 29 ёшли Ҳошимов Мухриддин. 

Гранатамётчини имитация қилувчи иккинчи нишон пулемётдан яксон қилиниши керак. Лекин Ўзбекистон жамоаси афсуски бу нишонни ҳам йўқ қила олмади ва яна бир 500 метрли жарима масофасини босиб ўтишга мажбур бўлади. 

Ҳар бир мамлакатдан 3тадан жами 3тадан танк экипажи иштирок этади. Бугун Ўзбекистоннинг биринчи экипажи 4 ўринни эгаллади. Шундай қилиб бугунги кун экипажлар қуйидаги вақтларга эришишди:  

  • Россия 17:50 
  • Қозоғистон - 23:15 
  • Қирғизистон - 27:04
  • Ўзбекистон - 28:43 

Ўзбекистон жамоасини қўллаб қувватлаш учун кўплаб мухлислар Алабино трибуналарида ўтиришибди.   

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон танкчилар жамоаси Алабино полигонига бир неча кун олдин етиб келган эди. Ушбу вақат давомида улар мусобақаларда иштирок этиш учун берилган танклар ва қурол аслаҳаларда машқ қилиб, уларни меъёр даражасига келтиришган. 

Ўтган йилги АрМИ-2019 ўйинларида Ўзбекистон танк жамоасининг илк иштироки бўлиб ўтган эди. Ўшанда янги жамоалар иштирок этаётган 2-дивизионда Ўзбекистон 1 ўринни эгаллаган эди. Бу йилги мусобақаларда эса Ўзбекистон энг кучли жамоалар орасида иштирок этмоқда. 

Маълумот учун Қозоғистон ва Қирғизистон жамоалари 2013 ва 2015 йиллардан буён ушбу мусобақаларда иштирок этиб келишмоқда. 

Яна видео

Асосий мавзулар