Россиялик шифокорлар Намангандаги клиникага ташриф буюришди

Oбуна бўлиш
Ташриф давомида россиялик шифокорларга шифокорлар хоналари жиҳозланишини, жонлантириш бўлими ҳамда касаллар ётган хоналарни кўрсатишди. Шунингдек даволаш методикалари ҳақида маълумот берилди.

Айни дамда тажриба алмашиш учун Ўзбекистонда бўлиб турган россиялик шифокорлар Наманган шаҳридаги клиникалардан бирига ташриф буюришди. 

Инфекционист шифокор Айдар Зайнулин айтишига кўра, COVID-19 Ўзбекистонда ҳам Россия ва Қозоғистонда бўлгани каби, касаллик енгил ва симптомсиз кечаётган беморлар, шунингдек оғир беморлар ҳам бор.

- Афсуски оғир беморлар сони ҳам етарлича. Бундай беморларни самарали даволаш учун индивидуал ёндашув керак. Яхши натижага эришиш учун вирусли пневмония билан бир вақтда унга ёндош бўлган сурункали касалликларни ҳам даволаш керак,  дейди россиялик шифокор. 

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Наманган вилоятидаги бўлими бошлиғи ўринбосари Улуғбек Ботиров фикрига кўра, россиялик шифокорлар тажрибаси жуда фойдали бўлди. кўплаб касаллар мутахассислар маслаҳатидан кейин сезиларли даражада тезроқ тузала бошлади. 

Янгиликлар лентаси
0