03:37 20 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Видео

Очиқ осмон остидаги имтиҳонлар абитуриентларга маъқул келди - видео

Ҳавола олиш
531 0 0
© Sputnik / Рамиз Бахтияров

Абитуриентлар айтишига қараганда тоза ҳавода имтиҳон топшириш, уларга ёпиқ аудиторияга қараганда кўпроқ маъқул келган.  

Бу йилги абитуриентларнинг омади чопди десак ҳам бўлади - саволлар камайтирилди, имтиҳонни хоналарда эмас тоза ҳавода топшириш белгиланди.

Хўш ушбу шароитларда абитуриентлар қандай имтиҳон топширишмоқда? Sputnik мухбири Тошкентдаги бир неча имтиҳон майдончаларида бўлиб вазият билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, имтиҳонлар 4 сентябрдан бошлаб 14 кун давомида бўлиб ўтади. Абитуриентлар ҳар куни 2 сменада: эрталаб (08:00- 11:00) ва кечқурун (17:00 - 20:00) имтиҳон топширишади. Бунинг учун Республика бўйича жами 65та очиқ майдонлар тайёрланган. Улардан 6таси Тошкент шаҳрида жойлашган. 

Кириш жойида барчанинг тана ҳарорати текширилади. Абитуриентларга ниқоб ва қўлқоп берилади. Имтиҳон жараёнини кузатувчилардан ташқари ўнлаб камералар кузатиб туради. 

Одатдагидек имтиҳонга ҳеч қандай гаджетлар олиб кириш мумкин эмас. Қоидабузарлар келгуси йилга қолдирилади. 

 

Яна видео

Асосий мавзулар