Шафақ шуъласи ва Ту-22М3 бомбардимончилари – видео

Oбуна бўлиш
Ёш зобитлар ўз кучларини самолёт бошқарувчиси ва самолёт командири ёрдамчилари сифатида синаб кўришди.

Россия Мудофаа вазирлиги Ту-22М3 бомбардимончиларининг Мурманск вилоятига парвози акс этган видеони YouTube каналига жойлаштирди.

Кадрларда самолётлар аэродромдан ҳавога кўтарилаётгани ва ғира-шира ёруғликда парвоз қилаётгани тасвирланган.

“Машғулотлар вақтида ёш зобитлар ўзларини самолёт бошқарувчиси ва самолёт командири ёрдамчилари сифатида синаб кўришди”, - дейилган идора хабарида.

Ту-22М3 бомбардимончилари бир неча қуролли можароларда, жумладан, Сурияда иштирок этган. Улар Х-32, Х-15П кемага қарши қанотли ракеталар ва бомбаларни ташишлари мумкин.

Бомбардимончилар парвозининг максимал тезлиги соатига 2,3 минг километр, узоққа уча олиш масофаси 6,8 минг километрни ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0