02:05 27 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Минобороны России

Россия Мудофаа вазирлиги “Циркон” гипертовушли ракетани синовдан ўтказиш жараёни акс этган видеони эълон қилди. Янги ракета “Адмирал Горшков” ҳарбий кемасидан учирилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, ракета учириш жойидан 450 километр узоқликда Баренц денгизида жойлашган нишонни муваффақиятли яксон қилди. "Циркон" энг юқори 8 Мах тезлигида бу масофани 5 дақиқадан камроқ вақт ичида босиб ўтди.

Гипертовушли қанотли ракетанинг синовлари якунланмоқда, 2020 йил охири - 2021 йил бошига қадар қабул қилинади. Биринчи босқичда улар Россия ҳарбий денгиз флотининг сувости кемалари билан жиҳозланади.

Яна видео

Асосий мавзулар