Табиат мўъжизаси: Қозоғистондаги кўлда 1,5 минг фламинго қўнди

Oбуна бўлиш
Қиш келишидан олдин иссиқ мамлакатларга учиб кетаётган 1500га яқин пуштиранг фламинго қушлари тўдаси Қозоғистондаги Караколь кўлига қўнди. 

Қўшни Қозоғистон республикасининг Актау шаҳри яқинида жойлашган Караколь кўлига иссиқ мамлакатларга учиб кетаётган фламинго қушлари қўнди. 

Каракол кўли Карагие-Каракол табиат қўриқхонаси таркибига киради ва қушлар миграция йўлида жойлашган. Йил давомида ушбу кўлда 90 га яқин қушлар тўхтаб ўтади. Улар орасида лайлаклар, бургутлар ва бошқа қушлар бор. Узоқ мамлакатларга учиб кетаётган ёки учиб келаётган қушлар ушбу кўл бўйида тўхтаб, сув ичиб дам олиб яна йўлларини давом эттиришади. 

Бу сафар ҳам пуштиранг фламинголар Тенгиз ва Коргалжын кўлларидан учиб келган. Караолдан сўнг ушбу саёҳатчи қушлар Туркманистон ҳудудида жойлашган Хазар қўриқхонаси томон йўл олишади. Ундан сўнг эса Эрон томонга учиб кетишади. 

Янгиликлар лентаси
0