14:03 27 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Видео

Москвада COVID-19 га қарши оммавий эмлаш бошланди - видео

Ҳавола олиш
391 0 0
Youtube / РИА Новости

Россия пойтахти Москвада янги коронавирусга қарши бепул ва ихтиёрий эмлаш бошланди.

Москвада 70 та эмлаш пунктлари иш бошлади. Биринчи навбатда таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда шаҳар ижтимоий хизмат ходимлари эмланмоқда.

Эмланишга 4 декабрдан электрон равишда ёзилиш мумкин. Илк соатларда беш мингдан зиёд киши эмланиш истагини билдирди.

Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга Россияда келгуси ҳафтадан COVID-19га қарши оммавий эмлашни бошлашни топширган эди. Шаҳар мэри Сергей Собянин 7 миллион нафарга яқин шаҳар аҳолиси эмланиши кўзда тутилаётганини маълум қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Москвада пандемия бошлангандан буён 647,5 минг коронавирус билан касалланган. Шулардан 490 мингдан зиёд тузалиб кетган. Шу билан бирга 9,3 минг киши вирус қурбонига айланган.

Теглар:
Спутник V, эмлаш, вакцина, коронавирус, Москва

Яна видео

Асосий мавзулар