Ҳис-туйғуларини ифодалаётган қоплон видеога тушиб қолди

Oбуна бўлиш
Ҳайвонлар ҳам ўз ҳис-туйғуларини намойиш этиши ва қарама-қарши жинснинг эътиборини тортиш усуллари бор.

Қизил китобга киритилган икки қоплоннинг "масофавий мулоқоти" видеога олинди. Улар Узоқ Шарқдаги миллий боғда яшашади, дея ёзади Sputnik Беларусь.

Видеога олинган лавҳаларда эркак қоплон шу ҳудудда кезиб юрган урғочи қоплонга севги мактубини қолдираётгани акс этган. Қоплон қорга думалаб, у ерда ўз ҳидини қолдирган. Бу эса урғочи учун "махсус сигнал" эди. Боғ ходимлари урғочи қоплон бу номани олгани ҳақида ҳисобот беришди.

Ҳозирги кунда Узоқ Шарқ қоплонлари қирилиб кетиш арафасида. Бу қоплонларнинг энг ноёб тури ҳисобланади. Уларни овлаш 1950 йилдаёқ тақиқланган эди.

Янгиликлар лентаси
0