Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари Термизда жангариларни “йўқ қилишди”

Oбуна бўлиш
Термиз полигонида Россия ҳарбийлари билан ҳамкорликда “Сурхон-2020” махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари, шунингдек, шаҳар шароитида биноларни эгаллаб олган ноқонуний қуролланган гуруҳлардан тозалаш амалиёти бўйича ҳам тайёргарлик машқларини бажардилар.

Машғулотлар чоғида шартли равишда ноқонуний қуролланган тўда давлат чегарасини кесиб ўтиб, аҳоли пунктини эгаллаб олди. Дрон маҳаллий жойни разведка қилгандан сўнг Ми-8 транспорт жанговар вертолётдан ҳарбийлар тушди. Кейин яширин тарзда ўз ўринларини эгаллаб, қўриқланаётган жойни йўқ қилди.

Жангариларни йўқ қилиш, уларнинг бошқарувини издан чиқариш ҳамда улар ўртасида ваҳима келтириб чиқариш учун миномётлардан ўт очилди. Сўнгра тўртта “Тайфун” зирҳли автомобилларда етиб келган қўшма махсус хизмат гуруҳлари душман яширинган бинони тозалашди ва “жангарилар” етакчисини асирга олишди.

Янгиликлар лентаси
0