Вильнюсдаги хай-тек арча Европада энг чиройли деб тан олинди

Oбуна бўлиш
Байрам дарахтини бу йил хай-тек стилида безатишди: ёрқин инсталляцияни шаҳарнинг исталган нуқтасидан кўриш мумкин. Экспертлар сўзларига кўра, бу карантин шароитида байрам учун энг идеал вариантдир.

Арча узунлиги 24 метр, ундан масофадан туриб, яъни одамлар билан алоқа қилмаган ҳолда, баҳра олиш мумкин.

Празднику быть: в Ташкенте собирают главную новогоднюю елку - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг бош арчаси қандай безатилмоқда - видео

Шуниси эътиборга моликки, байрам дарахти қандайдир ўйинчоқлар ёки майда безаклардан ҳоли. Арча LED-лампочкалар ва ойнали металл блоклар билан декорация қилинган.

Рождество учун яратилган соҳибжамолда шунингдек, қўшни ўрмонлардан йиғиб келтирилган жонли арча шохларини кўриш мумкин. Бу ундан баҳра оладиганларга байрамона кайфият улашиши турган гап.

Европанинг энг гўзал арчалари рўйхатига Европанинг турли шаҳарларидан 19та дарахтлар киритилган.

Янгиликлар лентаси
0