"Биз тайёр эдик" - Қарағандада “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш бошланди

Oбуна бўлиш
Қарағанда Фармацевтика Мажмуасида босқичма-босқич равишда 2 миллион доза вакцина ишлаб чиқариш режалаштирилган.

"Қарағанда Фармацевтика мажмуасида" 21 декабрдан бошлаб “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш бошланди. Тантанали маросимда иштирок этиш учун Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин Қарағанда фармацевт мажмуасига ташриф буюрди. 

"Биз Қозоғистондаги ишлаб чиқарувчилар орасида вакцина ишлаб чиқаришга энг тайёр корхона эканмиз. Вакцина - бу биотехнологик маҳсулотдир. Бизнинг ускуналаримиз ҳам, мутахассисларимиз ҳам уни ишлаб чиқаришга тайёр", - деди Қарағанда Фармацевтика мажмуаси директори Сергей Барон.  

Эслатиб ўтамиз, ушбу вакцина Қозоғистон ва Россия раҳбарлари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин ўртасидаги эришилган келишувлар доирасида ишлаб чиқарилмоқда.

Корхона қуввати ойига 300 минг дозани ташкил қилади. Мажмуада босқичма-босқич равишда 2 миллион доза вакцина ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Қозоғистонда оммавий эмлаш 2021 йил февралида бошланишини маълум қилди. Биринчи навбатда ихтиёрий равишда тиббиёт ходимлари, педагоглар, талабалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамда сурункали касалликлари бор хавф гуруҳига кирувчилар эмланади.

 

Янгиликлар лентаси
0