МДҲнинг қайси шаҳарлари арча безатишдан воз кечишди – видео

Oбуна бўлиш
Янги йил байрами арафасида МДҲнинг аксарият шаҳарлари кўчалари байрамона безтилди, майдонларда арчалар ўрнатилди, лекин айрим шаҳарлар иқтисодий сабаблар туфайли арча безатишдан воз кечишди.

Собиқ Иттифоқ республикалари Янги йилни кутиб олишга тайёрланмоқда. Кўплаб Шаҳар кўчалари арчалар, гирлянда ва миллионлаб рангли чироқлар билан байрамона безатилган, марказий майдонларида эса анъанавий арчалар ўрнатилган.

Масалан Вильнюсда антиқа трансформер-арчани томоша қилиш мумкин. Унинг шохлари махсус механизм ёрдамида гожралиб гоҳ жипслашиб туради. 

Беларуснинг Гомель шаҳрида эса пикселли арча дарахти ўрнатилган. Унда улкан экран каби исталган ранг ёки нақш акс эттириш мумкин.

Кишинёвда эса аънъанавий яшил арча ўрнатилган ва у юлдузчалар билан безатилган.

Бишкек шаҳридаги арчада эса, аъанавий қишги безаклар билан бир қаторқда қирғиз миллий нақшлари ҳам акс этган. 

Душанба, Олма-Ота ва Ереван шаҳарлари эса иқтисодий сабабларга кўра арча безатишдан воз кечишган.

Янгиликлар лентаси
0