14:44 27 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Видео

Ил-114-300 - россиябоп ҳудудий самолёт - видео

Ҳавола олиш
423 0 0

Россияда Ил-114-300 ҳар қандай қопламали - муз, грунт ёки бетон аэродромларда учиб-қўниш имкониятига эга бўлиб у эскириб қолган Ан-24 самолётларининг ўрнига келади. 

Россияда декабр ойида янги ҳудадлараро самолёт Ил-114-300нинг синов парвозлари бошланди. 

Янги самолётнинг парвоз узоқлиги 1400 кмни ташкил қилади. Максимал парвоз баландлиги 7600 метр. Ёнилғи сарфи - 550 кг/соат. 

Самолёт энг замонавий авионика билан жиҳозланган. Шунингдек самолётнинг 2т турбовинтли двигателлари - ТВ7-117СТ-01 ҳам Россияда ишлаб чиқарилган. 

Самолёт 68 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси ёки юк ташишга мослаштирилган бўлиши мумкин. Шунингдек самолёт тиббий ва мониторинг вазифаларини бажариши ҳам мумкин. 

Энг асосийси, Ил-114-300 Россиянинг турли ҳудудларида, ҳар қандай қопламали - муз, грунт ёки бетон аэродромларда учиб-қўниш имкониятига эга. Самолётнинг ўз трапи бор ва минимал аэропорт хизматларини талаб қилади. 

Самолётнинг барча компонентлари Россияда ишлаб чиқарилган бўлиб у ҳозирда эскириб қолган Ан-24 самолётлари ўрнига келади. 

Иқтисодий жиҳатдан самарали парвоз иқлиш учун самолётга 20 нафар йўловчи етарли. Ил-114-300 нинг эксплуатация муддати - 30 йилни ташкил қилади. 

Яна видео

Асосий мавзулар