Италияда Янги йил кечасида юзлаб қушлар ҳалок бўлди – видео

Oбуна бўлиш
Одатда қушлар тунайдиган яшил ҳудудда Янги йил кечасида петардалар отилиб, мушакбозлик уюштирилди. Қушлар қўрқувдан ўзини йўқотиб қўйиб ҳалок бўлган.
Римда Янги йил кечасида юзлаб қушлар байрам шарафига уюштирилган мушакбозликдан сўнг юрак хуружи туфайли ҳалок бўлди.
Видеода ерда ўнлаб паррандалар, аксарияти чуғурчиқлар, ётганини кўриш мумкин. Жониворларни ҳимоя қилувчи халқаро ташкилот қушларнинг ўлими салютлар овозининг баландлиги билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини маълум қилган.
“Эҳтимол, улар қўрқув туфайли ўлган. Улар бир-бирига тўқнашиб, деразалардан ичкарига кириши ёки электр узатиш тармоқларига ўзини уришлари мумкин. Шунингдек, улар юрак хуружидан ўлган бўлиши мумкинлигини ҳам эсдан чиқармайлик", - деган ташкилот матбуот котиби Лоредану Диглио.
Айтганча, бу йил Римда коронавирус пандемияси сабаб мушакбозлик тақиқланган эди, аммо бу чеклов эътиборга олинмаган.
Янгиликлар лентаси
0