02:51 21 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Видео

Туркияда 74 ёшли буви бокс ёрдамида касалликка қарши курашмоқда

Ҳавола олиш
106 0 0
© Ruptly

Асли бельгиялик бўлган ҳозирда Туркияда истиқомат қилувчи 74 ёшли Ненси ван дер Стратен бокс ёрдамида Паркинсон касаллигига қарши курашмоқда.

Туркияда унинг дўстлари уни Насие хола деб чақиришади. У Паркинсон касаллигидан даволанишдан бундай усули ҳақида тасодифан билиб қолган. Мана уч йилдирки Насие машғулотларни канда қилмай келади ва ўзининг тиришқоқлиги билан ёшларга ўрнак бўлмоқда.

“Мен Паркинсон билан касалланганимда дори-дармон етарли эмаслигини кўрдим. Жисмоний машқлар мажбурий эди. Кейин мен турли машқлар ҳақида ўйлаб бошладим. YouTube᾽да АҚШ 20 йилдан ва Нидерландияда эса 10 йилдан буён Паркинсон касаллигини даволаш учун боксдан фойдаланиши ҳикоя қилинган бир неча видеоларни кўриб қолдим ”, - дейди у.

Туркияда жорий этилган карантин Насиени тўхтата олмаган. У уй шароитида ҳам бокс билан шуғулланишни давом эттирган.

Ҳозир у маҳаллий бокс залида шуғулланмоқда. Лавҳаларда Насие кучли зарбалар бераёгани ва ўзини тетик тута олаётганини кўриш мумкин.

Яна видео

Асосий мавзулар