Ҳаммом ва шахматлар: россиялик тинчликпарвар кучлари Қорабоғда қандай яшашмоқда?

Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбий хизматчилар Тоғли Қорабоғда хизматдан бўш вақтларида нима билан шуғулланишларини кўрсатди
Ҳозирда Тоғли Қорабоғда учта блок-модул типидаги шаҳарча барпо этилган.
Уларда 400га яқин тинликпарвар кучлар яшашади. Ҳарбий хизматчилар тан олинмаган республикада хавфсизлик ва ўт очишни тўхтатиш режими устидан назоратни таъминлаб келишмоқда.
Нагорный Карабах: Российские миротворцы продолжают разминирование Степанакерта - Sputnik Ўзбекистон
Россия сапёрлари Тоғли Қорабоғ пойтахтини миналардан қандай тозаламоқда - видео
Ҳарбийлар яшаётган ҳудуд кўп қулайликларга эга: бу ерда ўзни уйдагидек ҳис қилиш учун ҳаммаси мужассам: ошхона, спортзал, ҳаммом, дам олиш хонаси ва тиббиёт пункти мавжуд.
Модулларнинг ҳар бири узлуксиз электр-энергияси, сув ва иссиқлик таъминотига эга.
Яшаш қисмида ҳам барча зарур жиҳозлар ва маиший техника бор.
Яқин вақтларда Тоғли Қорабоғ ҳудудида яна шу сингари бешта объектни барпо этиш режалаштирилган, уларнинг ҳар бирида 540 га яқин ҳарбийлар жойлашадилар.
Янгиликлар лентаси
0