Мурманск осмонида шимол ёғдуси - видео

Oбуна бўлиш
Шимол ёғдуси - қуёшдан чиқаётган зарядланган заррачаларнинг Ер магнитосфераси билан тўқнашуви натижасида атмосферасининг юқори қатламларида пайдо бўладиган ёрқин нурлар жилоланишидир. 
Мурманск осмонидаги шимол ёғдуси - мисли яшил рангли зумрад тошларининг жилоланишига ўхшайди. Табиатнинг ушбу мўъжизаси шунчалик антиқа, шунчалик ноодатий-ки, баъзан ҳатто унинг ҳақиқийлигига ишонмайди киши. 
Олимлар изоҳлашига кўра, қуёшдан чиқаётган зарядланган заррачаларнинг Ер магнитосфераси билан тўқнашуви натижасида атмосферасининг юқори қатламларида ёрқин нурлар пайдо бўлади. 
Табиатнинг ушбу мўъжизасини ўз кўзи билан кўриш учун бутун дунёдан сайёҳлар Кольский ярим оролига атайлаб келишади. Шимолий оқим ёғдуси кунларида Мурманск шаҳри айниқса гавжум бўлади. 
Янгиликлар лентаси
0