12:20 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Видео

Москвада учар такси намойиш этилди – видео

Ҳавола олиш
307 0 0
© Ruptly

Россия пойтахти Москва шаҳрида одамларни ташишга мўлжалланган биринчи маҳаллий дрон-такси синовлари бошланди.

Москвада учувчисиз учадиган такси намойиши бўлиб ўтди. Такси электр двигателда 150 метр баландликгача кўтарилиб, соатига 200 километр тезликда ҳаракатланиши мумкин. Таксига 300 килограмм юк ортиш мумкин.

Такси яратувчилари биринчи ўринда янги турдаги транспорт йўловчилари ҳақида қайғуришган. Улар одамлар учун ҳимоя капсуласи ҳамда ёпиқ электр двигателлар билан жиҳозланади.

Бу таксиларга бўлган талаб юқори бўлиши кутилмоқда, чунки сафар арзонга тушади ва кам вақт сарфланади.

Таъкидланишича, дронларнинг биринчи намуналари жорий йилда қурилади, 2025 йилга келиб оммавий ишга тушириш режалаштирилмоқда

Теглар:
учар автомобиллар, Москва

Яна видео

Асосий мавзулар