“Мен ҳатто қўрқиб кетаман баъзан”: Лукашенко Мирзиёев ислоҳотлари ва режалари ҳақида

Oбуна бўлиш
Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистоннинг Беларусдаги миссияси якунланаётган элчиси Носиржон Юсупов билан учрашди.
Александр Лукашенко дипломатнинг икки мамлакат муносабатларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссасини алоҳида таъкидлаб ўтди, дея ёзади Sputnik Беларусь
Лукашенко элчига мустаҳкам соғлиқ ва Ўзбекистон манфаати йўлидаги ишларда кейинги ишларига муваффақият тилаган.
Шу билан бирга, Беларусь етакчиси учрашувда Шавкат Мирзиёев ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтган.
“Аминманки, у Ўзбекистон қадрлайдиган киши. Унинг мустақил Ўзбекистон ривожланишининг маълум бир давридан кейин қилишни бошлаган ишлари эртага ижобий натижа беради”, - дея ишонади у.
“У билан Ўзбекистоннинг режалари тўғрисида гаплашишни бошлаганимда баъзида ҳатто қўрқиб кетаман. У барчасига жуда тез киришиб кетмадимикан, деб ўйланиб қоламан. Аммо ҳозирча ҳаммаси ўхшаяпти”, - деди Лукашенко.
Янгиликлар лентаси
0