Россия бош прокурори: ШҲТ наркотраффикка қарши курашни кучайтириш керак

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишОстонадаги "Оқ Ўрда" президент саройи
Остонадаги Оқ Ўрда президент саройи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Остонада ШҲТ давлатлари бош прокурорлари кенгаши бўлиб ўтмоқда.

 

ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Россия бош прокурори ШҲТ мамлакатлари гиёҳванд моддаларга қарши қонунларини уйғунлаштиришга чақирди, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон.

Гиёҳвандлик хавфларининг янги турлари пайдо бўлиши мунособати билан, хусусан синтетик гиёҳванд моддаларнинг фаол тарқатилиши билан, ШҲТ мамлакатларининг 2011-2016 йиллар  гиёҳвандликка қарши стратегиясига ўзгаришлар киритишга тўғри келади.    

Ундан ташқари, Россия бош прокурори миллий гиёҳванд моддалар руйхатини тезкорлик билан мувофиқлаштириш йўлларини топишга чақирди.

“ШҲТ мамлакатлари ҳуқуқни сақлаш органлари регион ва дунё миқёсда гиёҳванд моддаларга қарши курашувчи бошқа халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиши керак. Янги хил гиёҳванд моддалар ва чекиладиган аралашмаларни ишлаб чиқариш ва ташишга қарши шу соҳада аллақачон эришилган келишувларни фаол амалга ошириш керак,” – деди Юрий Чайка.

Қозоғистон бош прокурори Асхат Даулбаев кенгашда экстремизм ва терроризмга қарши кураш масаласини кўтарди. Унинг сўзларига қараганда, мамлакатда ноанъанавий оқимлар аъзоларини жамиятга қайтариш борасида кўрилаётган чораларга қарамай ушбу хавфни камайишнинг иложи бўлмаяпти. Асосий муаммолардан бири бу фуқароларнинг чет элларда террорчилар сафида жангларда қатнашаётганини таъкидлаб ўтди. Мамлакат судлари 21 ташкилотни террорчи деб тан олиб уларнинг фаолиятини таъқиқлаб қўйди.

“Фуқароларни чет элга чиқиб террорчилар сафида жанг қилишни олдини олиш учун керакли ташкилотлар томонидан чоралар кўрилаяпти”, — деди Даулбаев.

 

Янгиликлар лентаси
0