Россия харбий кучлари Сурияга ёрдам беради

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишРоссия Федерация Кенгаши
Россия Федерация Кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Путин Федерация Кенгашидан Россия ҳарбий кучларини мамлакат ташқарисида ишлатиш учун рухсат олди.

ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Владимир Путин 30 сентябр эрталаб Федерация Кенгашига ҳарбий кучларини Россия ҳудудидан ташқарида ишлатишга рухсат беришни сўради. Федерация Кенгаши ушбу масаласини ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиқди.

Президент маъмурияти раҳбари Сергей Иванов журналистларга хабар беришига қараганда Федерация Кенгаши 168 овоз билан Россия ҳарбий кучларини чет элда ишлатишга рухсат берди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сурия Араб республикаси президенти Башар Асад Россия президентига террорчиликка қарши кураш учун ҳарбий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

“Сизларга шуни маълум қилмоқчиманки, Сурия Араб республикаси президенти Башар Асад, Россия раҳбариятига ҳарбий ёрдам сўраб расмий мурожаат қилди. Тероррчиликка қарши албатта курашиш керак,биргалашиб курашиш керак, лекин халқаро ҳуқуқ қоидаларига ҳам амал қилган ҳолда”, —  деди Сергей Иванов журналистлар билан бўлган мулоқотда.

Ивановнинг сўзларига қараганда, гап фақат ҳарбий ҳаво кучлари ҳақида кетаяпти, қуруқликдаги қўшнлар ҳақида эмас.   

Эслатиб ўтамиз, Россия фақатгина халқаро ва ички қонунларга амал қилган ҳолда ўз ҳудудидан ташқарида ҳарбий кучларни ишлатиши мумкин. Ушбу ҳарбий операция 1989 Афғонистондан ҳарбий қўшинлар чиқарилгандан кейин, янги Россия тарихида биринчи жиддий ҳарбий операция.

 

 

Янгиликлар лентаси
0