Россия Cурияда ҳаво операциясини бажаришга киришди

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишМаалюля шаҳрида Сурия байроғи
Маалюля шаҳрида Сурия байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги “ИД”га позицияларига берилган зарбалар видеосини тарқатди.

ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Россиянинг Ҳаво-космик кучлари самолётлари ҳарбий операцияни Сурияда Ислом давлати” эгаллаган ҳудудларга ҳаводан зарба бериш билан бошлади, деди Россия Мудофаа вазирлиги вакили генерал-майор Игор Конашенков.

Россиянинг Ҳаво-космик кучлари Сурия Араб Республикаси ҳудудида жойлашган “ИД” террорчиларига зарба бера бошлади.

“Россия Қуролли Кучлари Бош Қўмондони Владимир Путиннинг қарори билан Россия Ҳаво-космик кучлари самолётлари бугун ҳаво операциясини бажаришга киришди. Операция Сурия Араб Республикаси ҳудудида ИШИД террорчиларига тегишли бўлган нишонларга нуқтали зарбалар бериш билан бошланди”, — деди Конашенков.   

Вазирликнинг расмий вакили Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ўзининг КХШТдаги ҳамкасабаларига Суриядаги ҳаво операцияси ҳақида хабар берганлигини айтди.

Россия Федерация Кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
Россия харбий кучлари Сурияга ёрдам беради

Хусусан, россия самолётлари “Ислом давлати” террорчиларига қарашли бўлган ҳарбий техникаларга, транспорт воситаларига, қурол-яроғ омборларига зарба бераётганлигини таъкидлади.

Чоршанба куни Россиянинг Федерация Кенгаши бир овоздан Россия ҳарбий кучларининг Сурияда ишлатилишини тасдиқлаганди. Бунда масала Сурия президенти Башар Асад Россия президентига ёрдам сўраб мурожат қилгандан кейин қўйилганди.

 

Янгиликлар лентаси
0