Саудия Арабистони БМТдан Сурия ҳудудига зарба беришни тўхтатишни талаб қилди

© Sputnik / Андрей Стенин / Медиабанкка ўтишСурия можароси
Сурия можароси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия жанговор авиацияси, Сурия давлати мурожаатидан кейин, “Ислом давлати” жойлашган ҳудудларга зарба бера бошлади.

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Саудия Арабистони Россиянинг Суриядаги ҳатти ҳаракатидан хавотирда, РИА Новости "Аль-Арабия" телеканали хабари асосида хабар берди.

Мамлакат вакили Абдаллу аль-Муаллими шундай ариза балан БМТ Бош ассамблеясида сўзга чиқди.

АҚШ ва Саудия Арабистони 2014 йилдан бери “ИД” жойлашган ҳудудларга зарба бериб келишмоқда. Ушбу ҳаракатлар Сурия давлати ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши рухсатисиз олиб борилмоқда.

Россия Ҳаво-космик қўшнлари иштирокидаги жанговор операция чоршанба куни бошланди. Ушбу жанговор операция Сурия Араб Республикаси мурожаатидан кейин Ироқ ва Эрон давлатлари билан биргаликда олиб борилмоқда.

Суриядаги ҳарбий можаро 2011 йилдан бери давом этмоқда. Шу вақтга қадар у 220 мингдан зиёд одамнинг умрига зомин бўлди. Ҳукумат қўшшинларига жангарилар тўдаси қаршилик қилмоқда. Сурия ҳукумати ҳозирги кунда давлат ҳудудининг 20%ни назорат қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0