Россия ўрмонларида олов ёқиш учун тўлов киритилади

© Sputnik / Михаил Мордасов / Медиабанкка ўтишСочи, Қизил Яланглик тоғи.
Сочи, Қизил Яланглик тоғи. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўрмонда олов ёқиш учун 500 рубл солиқ тадбиқ қилиниб, ушбу маблағ маҳаллий органлар томонидан ўрмонларни тозалаш учун ишлатилади.

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Ленинград области Қонун чиқарувчи кенгаш депутати Владимир Петров Солиқ кодексига қўшимча киритмоқчи. Унинг таклифи бўйича ўрмонда кабоб ёки барбекю пиширишни истаган фуқаролардан 500 рубл тўлов олиниши керак, РИА Новости "Известия" газетаси хабари асосида.   

Ушбу солиқни мутасадди ташкилотларга тўлаш керак бўлади. Тўлов эвазига олинган лицензия уч ой муддатга амал қилади.

“Агар дам олувчи лицензиясиз олов ёқса, ўрмон хўжалиги ходими керакли ташкилотларга хабар беради ва улар айбдорни жавобгарликка тортиб, 5000 рубл жарима солиши мумкин“, деб қонун лойҳаси автори сўзларини келтиради газета.

Ўрмонга, ўтин кесиш, ўт-ўланлар йиғиш, тадқиқот ўтказиш ва ов қилиш учун келганлар ҳам солиқ тўлашади.

Шимол, Сибир ва Узоқ Шарқнинг кам сонли тубжой аҳолилари ушбу солиқдан озод қилинади.  

Депутатнинг сўзларига қараганда, табиат қўйнида кўпчилик олов ёқади, ва айнан шу ҳолат ўрмонлар емирилиши ва уларнинг сув ва ер асраш хусусиятларини камайтиради.

 

Янгиликлар лентаси
0