Сурияда яна бир тарихий обида портлатилди

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишПалмира Зафар дарвозаси харобалари
Палмира Зафар дарвозаси харобалари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жангарилар Палмирада жойлашган 2000 йиллик Зафар дарвозасини портлатишди.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik.Ислом давлати гуруҳи жангарилари Сурияда яна бир қадимий ёдгорликни — Палмирада жойлашган 2000 ёшли Зафар дарвозасини портлатишди, Сурия Маданий меъроси ва тарихий музейлар уюшмаси директори Маамун Абдель-Карим Sputnik агентлигига  хабар беришига кўра.  

Жангарилар катта миқдорда портловчи моддалар жойлаштираётганини гувоҳлар кўрган. Директорнинг сўзларига қараганда бу тарих учун катта йўқотиш. “Жангарилар қадимий Бэл ва Баал-Шамина ибодатхоналарини, қадимий мақбараларни йўқ қилгандан кейин Зафар дарвозасини портлатиш кутилган ҳодиса эди”, — дейди Абдул-Карим.

Абдул-Карим жангарилар Палмира шаҳрини бутунлай йўқ қилишидан хавотирда, фақат Сурия армияси, Россия Ҳаво-космик кучлари ёрдамида дарҳол ҳужумга ўтса фалоктни олдини олиш мумкин, — дейди Сурия музейлари раҳбари.

Палмира – қадимий юнон тилда — палмалар шаҳри. Ҳозирги кунда Палмира Сурия марказида жойлашган қишлоқ, бўлиб унда антик Юнон меъморчилигининг етук намуналари ҳисобланган улуғвор ва ҳашаматли бинолар харобалари жойлашган. Эрамизнинг II асрда Палмира Рим империясининг энг бой шаҳарлардан бири бўлган. Уша замон тарихчилари уни “Чўл келинчаги” деб атаган.

Баландлиги 20 метр бўлган Зафар дарвозаси эрамизнинг 2 асри охирида, император Септимия Севера томонидан Рим меъморчилиги услубида қурилган. Палмира Сурияда ЮНЕСКО умумжаҳон маданий меъроси рўйхатига киритилган олти тарихий ёдгорликлардан бири.  

 

Янгиликлар лентаси
0