АҚШ Ўзбекистонга Корея самолётлари сотилишига қарши

Oбуна бўлиш
АҚШ қаршилигига қарамасдан, Жанубий Кореянинг Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонга T-50самолётларини еткизиб бериш борасдиаги уринишларини давом эттирмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. АҚШ ҳукумати Жанубий Корянинг бирга ишлаб чиқарилган Т-50 Golden Eagle ўқув-ҳарбий самолетларини Ўзбекистонга сотиш режаларига қарши чиқмоқда. Korea Times газетаси хабар беришига қараганда АҚШ технологияларнинг Ўзбекистон орқали Россияга чиқиб кетишидан хавотирда.

Нашр хабарига кўра Сеул ва Тошкент 400 миллион долларлик ушбу шатномани режалаштиришган эди.

“Ўзбекистон Россия билан яқин мунособатларда, шунинг учун Т-50 самолётларини Ўзбекистонга экспорт қилиш, АҚШнинг фикрича, технологияларни Россияга ўтиб кетишига олиб келиш мумкин. Жанубий Кореянинг KAI компанияси Ўзбекистон ҳукумати билан ушбу битим ҳақда музокаралар олиб борганди, лекин АҚШ ҳукумати бунга қарши”, — деб ҳарбий манбаанинг сўзларини келтирган газета.

Жанубий Корея Ўзбекистонга 12 та  Т-50 ўқув-ҳарбий самолётларини сотиш ҳақида Апрелда бўлиб ўтган учрашувда келишиб олишганди. FA-50 бу  T-50 самолётниннг енгил русуми бўлиб Жанубий Корея ушбу самолётларни бошқа мамлакатларга муваффақиятли экспорт қилмоқда.

АҚШ қаршилигига қарамасдан Жанубий Корея Ўзбекистон билан Т-50 борасида ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Улар ушбу битим бўйича Вашингтон розилигини олишга қаратилган ҳатти-ҳаракатларини давом эттириш ниятида.

Т-50 Golden Eagle Жанубия Корея Аэрокосмик саноати (KAI) ва АҚШнинг Lockheed Martin компанияси томонидан томонидан ишлаб чиқарилган. Самолётларни ишлаб чиқаришни сармоялашда KAI – 17%, LM – 13% ва Жанубий Корея ҳукумати – 70% сармоя билан қатнашган. Жанубий Корея ушбу самолётларни Ироқ, Филлипин, Таиланд ва Индонезияга экспорт қилади.

Янгиликлар лентаси
0