09:13 23 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
ИД террорчи ташкилот жангарилари. Архив сурат

Эксперт: ИД сафида жанг қилиш учун кетган россияликларни фуқароликдан маҳрум қилиш керак

© Flickr / Day Donaldson
Дунёда
Ҳавола олиш
198 0 0

“Ислом давлати” таркибида жанг қилаётган Россия фуқароларга қайтиб келишни таъқиқлаш керак, деб ҳисоблайди Игорь Коротченко, Мудофаа вазирлги Ижтимоий кенгаши аъзоси.

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. “Ислом давлати” таркибида жанг қилаётган Россияликларни фуқароликдан маҳрум қилиш керак ва орқага қайтиб келишга йўл қўймаслик керак деб ҳисоблайди Игорь Коротченко, “Миллий мудофаа” журнали редактори ва Мудофаа вазирлги Ижтимоий кенгаши аъзоси.

Россия парламентининг иккала палатаси биргаликда ўтказган мажлисида Тероррчиликка қарши курашни кучайтириш борасида бир қатор чоралар кўриш таклиф қилинган эди. Улар орасида террорчилик учун жиноий жавобгарликни ошириш, террорчиликни молиялаш учун жиноий жавобгарликка тортиш, террорчилар учун ўлим жазосини қайта қиритиш, махсус хизмат ходимлари ваколатини кенгайтириш ва бошқа чоралар таклиф қилинди.

Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко, айтилган фикрлар борасида, ушбу чоралар фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларини бузмаслиги кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Мажлисда кўпчиллик экспертларнинг мулоҳазаси билан ҳамоҳанг фикрлар айтилди. Ушбу мулоҳазалар ҳозирги замон талаблари ва террорчиликка қарши кураш чораларини кенгайтириш заруратидан келиб чиққан”, — деди  РИА Новостига эксперт Игорь Коротченко.

Эксперт фикрига кўра, ушбу чораларни амалга ошириш махсус хизматларни қонуний томондан “қуроллантириб” террорчиликка қарши курашни ва Россия фуқаролари ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилишни янада самарали олиб бориш имконини яратади.  

Фуқароликдан маҳрум қилиш

"Террорчилкда шубҳаланилган кишилар орасида ҳам жиддий тадбирлар олиб борилиши керак. Хусусан, ИД сафида жанг қилаётган Россияликларни  фуқароликидан маҳрум қилиш ва бир умрга Россия ҳудудига киришга таъқиқ қўйишнинг қонуний йўлини белгилаш керак <…>. Шу билан бир вақтда, ваҳобизм ва бошқа диний мафкуралар тарғиботчиларини бир умрга Россиядан бадарға қилиш керак”, — деди Коротченков.

Интернет назорати

“Чет элларда махсум операция ўтказиш, ИД раҳбарларининг жисмоний йўқ қилиш ва бошқа халқаро аксил террор операциялар ўтказиш учун махсус хизматлар ваколатини кенгайтириш керак, деб ҳисоблайман”, — деди эксперт.

Коротченконинг фикрига кўра, махсус хизматларнинг тезкор фаолияти учун имкониятларни кенгайтириш керак. Хусусан интернет-траффик ортидан назорат учун ҳам. Бу чоралар террорчиларни мумкин қадар тезроқ топиш ва зарарсизлантириш имкониятини яратади.    

“Россияга Яқин Шарқ ва Шмолий Африкадан келаётган барча интернет-траффиги, жумладан электрон почта хабарлари ва бошқалар 100% назорат остида бўлиши керак.  Бу “Ислом давлати” каби яширин ташкилотлар тармоғи тузишни олдини олади”, — деди Коротченков.  

Террорчилик ҳомийларига – бир умрлик қамоқ жазоси

“Террорчиларга ҳомийлик қилиш масаласига келсак, уларга худди наркотик моддалар тарқатувчиларига бўлгани каби, қаттиқ жазо чоралари қўлланилиши керак. Мисол учун террчиликни 500 минг рублдан зиёд молиялаш учун – бир умрлик қамоқ жазоси берилиши керак”, — деб ҳисоблайди эксперт.

Унинг фикрича, террорчиларни экстремистик мафкура тарқатиш имконидан маҳрум қилиш учун, алоҳида қамоқхоналарда, бир кишилик камераларда сақлаш керак.

Асосий мавзулар