Россия Туркиядан олиб келинадиган мева ва сабзавотларни Эрон ва Ўзбекистон маҳсулотига алмаштириши мумкин

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишҚишлоқ хўжалиги ишчилари
Қишлоқ хўжалиги ишчилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркиядан олиб келинадиган мева ва сабзавотларни Эрон, Озарбайжон, Марокко, Исроил, ЖАР, Аргентина ва Ўзбекистон маҳсулотларига алмаштирса бўлади. Россияликлар ушбу маҳсулотлар етишмовчилигини ҳис қилишмайди, деди Қишлоқ ҳужалиги вазири Александр Ткачев.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Россия Туркия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан, МДҲ мамлакатлари маҳсулотлари эвазига воз кечиши мумкин, деди Александр Ткачев “Россия 1” Телеканалига берган интервюсида, РИА Новости хабарига асосан.

Ҳозирги пайтда Туркия сабзавотлари умумий импортдан 20%ни ташкил қилади. Туркиядан олиб келинадиган цитрус мевалар ҳажми 25%. Ундан ташқари, Туркия Россия буғдойининг аосий харидорларидан бири.

“Биз Туркия сабзавотлари ўрнини Эрон, Озарбайжон, Марокко, Исроил ва Ўзбекистон маҳсулотлари билан босишимиз мумкин. Цитрус меваларни эса ЖАР, Аргентина маҳсулотларига алмаштирамиз. (Агар маҳсулот эмбаргоси киритилса – ред.) Бу кундек равшан, ишонаверинг”, — деди Ткачев, Россия Туркия маҳсулотларидан воз кечиши мумкинлиги ҳақидаги вазиятга изоҳ бераркан.    

Туркияга буғдой экспорти бекор қилинган тақдирда ушбу маҳсулот Яқин Шарқ ва африка мамлакатларига юборилиши мумкинлигини айтди Россия Қишлоқ хўжалиги вазири.   

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Туркия мунособатларида ушбу инқирозий вазият Сурия ҳудудида Су-24 самолёти Турк Ҳаво кучлари томонидан уриб туширилганидан кейин содир бўлди. Россия президенти ушбу фожеани “Бу террорчилар ҳамтовоқлари томонидан, зимдан берилган зарба”, — деб баҳолади. Яна Путин ушбу воқеа Россия Туркия мунособатлари учун жиддий оқибатларга олиб келишини айтиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0