22:01 23 Октябр 2018
Эфир
  • RUB125.76
  • EUR9470.71
  • USD8226.10
Нефт маҳсулотлари ноқонуний савдоси. Архив сурат

АҚШ Молия вазирлиги: “ДАИШ Сурия ҳукуматига нефт сотиб бойимоқда”

© Youtube /
Дунёда
Ҳавола олиш
3810

Дунё тинчлигига таҳдид солаётган ДАИШ террорчилари Ироқ ва Суриядаги банкларни ўмаришдан миллиард доллар, нефт савдосидан 500 миллион доллардан кўп даромад олган.

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзини “Ислом давлати” деб эълон қилган ДАИШ террор гуруҳи Ироқ ва Суриядаги банкларни ўмариб миллиард доллар атрофида, ноқонуний нефт савдосидан эса 500 миллион доллардан кўп даромад олган, деб таъкидламоқда террорчилик ва молия разведкасига қарши кураш ишлари бўйича АҚШ Молия вазири ўринбосари Адам Шубин, РИА Новости Рейтер маълумоти асосида.

Боз устига, Шубиннинг айтишича, террор уюшма нефтнинг катта қисмини Сурия ҳукуматига сотмоқда, яна бир қисми эса чегара орқали Туркияга ўтказилмоқда.

"ДАИШ Ироқ ва Сурияда банкларни талон-тарож қилишдан миллиард долларга яқин даромад олган. Яна 500 миллион доллар маблағни унга қора бозордаги нефт савдоси келтирган", — дейди АҚШ Молия вазири ўринбосари Лондонда сўзлаган нутқида.

Ҳозирда АҚШ Туркиядан Сурия ва Ироқ билан чегарасини мустаҳкамлашга даъват қилмоқда. Sputnik олдинроқ хабар берганидек, Туркия ҳудуди орқали ДАИШ террорчилари маблағ, жангарилар ва қурол-яроғ билан таъминланмоқда. 

Financial Times газетаси хабар беришича, террорчилар нефтни бевосита нефт конларининг ўзида 20-25 доллардан сотмоқда.

Асосий мавзулар