16:24 15 Октябр 2018
Эфир
  • RUB122.73
  • EUR9427.06
  • USD8181.08
Туркия байроғи. Архив сурат

Туркияда бир қатор терактлар амалга оширилиши мумкин

© RIA Novosti. Андрей Стенин
Дунёда
Ҳавола олиш
3511

Туркиядаги АҚШга қарашли объектларда, шунингдек, мамлакатнинг диққатга сазовор жойларида ДАИШ террорчилари томонидан бир қатор терактлар амалга оширилиши мумкин, таъкидламоқда МРБ(ЦРУ) ва Туркия разведка хизмати.

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Туркия ва АҚШ Ҳавфсизлик хизмати ходимлари ДАИШ жангарилари Туркиядаги АҚШга қарашли бир қатор объектлар: АҚШ консуллиги, элчихонаси, қароргоҳлар, ҳарбий базаларда терактлар содир этишни режалаштиришмоқда, РИА Новости Hurriyet газетаси маълумоти асосида.

Терактлар, шунингдек, Туркиянинг диққатга сазовор жойларида ҳам амалга оширилиши мумкин.

Туркия ҳукумати, ҳужум уюштириши мумкин бўлган беш нафар ДАИШ жангариларининг тўлиқ исмини келтирган ҳолда 2 ва 5 декабр кунлари ўз фуқароларини огоҳлантирган. Терактлар Туркия ҳудудига яширинча йўллар билан кириб келган уч нафар фаластинлик томонидан режалаштирилган бўлиши мумкин.

Туркия полиция Бош департаменти мамлакатдаги барча департамент бўлинмаларини бу ҳақда ёзма равишда огоҳлантирди.

 

Асосий мавзулар