Путин: “Қизларим ҳеч қачон “юлдуз фарзанд” бўлмаган"

Oбуна бўлиш
Владимир Путин қизлари доимий яшаш учун чет элга чиқмаганликлари ва маълумотни Россия ҳудудида олганликларини айтди.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Бўлиб ўтган катта матбуот-анжуманда Россия президентига қизлари ҳақида савол берилди. Путин бунга жавобан улар Россияда яшашлари, фақат Россия олий ўқув юртларида таҳсил олишгани, тижорат ва сиёсат соҳасига умуман аралашмасликлари ҳақида гапирди.

Қизлари айнан қайси соҳада фаолият юритишлари ҳақида Владимир Путин гапиришни хоҳламади. “Уларнинг хавфсизлигини ўйлаб, бу ҳақда маълумот беролмайман”, деди президент.

"Ҳар бир инсон ҳаётини ўзи хоҳлаганидек кечириш ҳуқуқига эга, назаримда. Қизларим ҳеч қачон “юлдуз фарзандлар” бўлишмаган. Давлат раҳбарининг қизилиги уларга ҳеч қачон роҳат бағишламаган. Улар ўз ҳаёти билан андармон. Ва бу ишни муносиб бажармоқдалар".

Путин, шунингдек, Россияда фаолият юритаётган ва уч-тўрт хорижий тилларда бемалол сўзлаша оладиган қизлари билан фахрланишини таъкидлади.

 

Янгиликлар лентаси
0