05:13 22 Май 2018
Эфир
Афғон Миллий полицияси отряди. Архив сурат

Афғон дипломати: “Бизга қурол беринг, "Ислом Давлати”ни йўқ қиламиз”

© Flickr / ResoluteSupportMedia
Дунёда
Ҳавола олиш
74 0 0

Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳудудларига жангарилар кириб боришига йўл қўймаслик учун катта миқдорда қурол-яроғ керак, дейди Афғонистонлик дипломат Аҳадзода Абдул Ғаюр.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Афғонистондаги “Ислом Давлати” жангарилари сони икки мингтагача бўлиши мумкин. Уларни енгишга Қобулнинг ҳозирча кучи етади”, дейди Афғонистоннинг Россиядаги ишончли вакили Аҳадзода Абдул Ғаюр. Дипломатнинг сўзларига қараганда, Афғонистон шу кунларда Россиядан вертолёт ва бошқа ҳарбий техникаларни харид қилишга қизиқиш билдирмоқда.

"ИД” террорчиларига қарши қандай курашиш кераклигини биламиз. Муҳими, бизга ҳозир қурол керак. Токи жангарилар бизнинг ҳудудда пайти, уларга қарши курашиш кераклигини ҳаммага айтяпмиз. Террорчилар биз орқали Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистонга кириб боришни мақсад қилмоқда. Агар биз уларга қаршилик кўрсатсак, сизлар ҳам тинч бўласизлар. Фақат бизга қурол-аслаҳа беринг”, дейди Абдул Ғаюр.

Дипломат шунингдек, икки томонлама келишувга мувофиқ, тез кунда Афғонистонга Ҳиндистондан Ми-35 вертолетлари етказиб берилиши ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, 10 мингга яқин Калашников автомати Россиядан Афғонистон Ички ишлар вазирлигига ёрдам тариқасида берилиши кутилмоқда.

Афғонистон ҳудудида ИД террорчилари гуруҳи таъсири кенгайиб бормоқда. Мамлакатда фаолият кўрсатувчи “Толибон” гуруҳи ва “ИД” террор уюшмаси бир-бирига рақиб гуруҳлар даражасигача етиб борди. ОАВларда июнь ойида “Толибон” ҳаракати вакиллари Афғонистондаги толиблар ишига аралашмаслигини сўраб, “ИД”га мактуб йўллашгани хабар қилинган эди. Афғонистон ҳудудида гуруҳлар ўртасида бундан олдин ҳам тўқнашувлар юз берган.

 

Асосий мавзулар