23 мингдан зиёд японлар императорни туғилган куни билан табриклашди

© Commons.wikimedia / Markus Leupold-LöwenthalТокиодаги ҳукумат биноси. Япония
Токиодаги ҳукумат биноси. Япония - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Япония императорининг туғилган куни анъанага кўра давлат байрами сифатида нишонланади. Истаган киши ушбу кунда саройга ташриф буюриши мумкин.

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik, Ксения Нака. Монархни 82 ёши билан табриклаш мақсадида Токиодаги император саройига 23 мингдан зиёд одам ташриф буюрди, РИА Новости, император саройи бошқармаси хабарига кўра. 

Тонг саҳардан қўлида миллий байроқчалар билан минглаб одамлар Япония императори Акихитони таваллуд айёми билан табриклаш учун саройга ташриф буюришди. Император ва унинг оиласи халқ қаршисида уч марта кўриниш бердилар. Император Япония халқига “келаётган йил бахтли кечишини” тилади.

Императорнинг туғилган куни анъанага мувофиқ давлат байрами сифатида нишонланади. Шаҳар кўчалари миллий байроқлар билан безатилади. Истаган киши ушбу кунда саройга ташриф буюриб, саройга кираверишда қўйилган қоғоз ва ёзув анжомлари ёрдамида императорга шахсан табрик ёзиб қолдириши мумкин.

Куннинг иккинчи ярмида императорни Япония Бош вазири Синдзо Абэ ва парламент депутатлари табриклашади. Монарх ва унинг оиласи иштирокида саройда тантанали тадбир бўлиб ўтади.

 

Янгиликлар лентаси
0