Жанубий Осетия президенти республика учун янги ном танлади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишЖанубий Осетия раҳбари Леонид Тибилов.
Жанубий Осетия раҳбари Леонид Тибилов. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий Осетия президенти Леонид Тибилов республика номини Жанубий Осетия-Алания деб ўзгартириш масаласини муҳокамага қўйди. Фикр кўпчлилик томонидан маъқулланса, у парламентга тақдим этилади.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Жанубий Осетия президенти Леонид Тибилов республика номини Жанубий Осетия-Алания деб ўзгартириш масаласини муҳокамага қўйди. Фикр маъқулланса, у тўлдирилиш учун мамлакат парламентига юборилади. Йил якунига бағишланган матбуот-анжуманда давлат раҳбари ўзга халқлар томонидан “осетинлар тарихини” ўзгартиришга ҳаракат қилинишига тоқат қилинмаслигини маълум қилди, Sputnik Ossetia хабарига кўра.

Тибилов фикрига кўра, мамлакат номига "Алания" сўзини қўшиш шарт. Айни пайтда масала президент маъмурияти томонидан кўриб чиқилмоқда. Агар бу фикр кўпчиликка маъқул келса, у кам-кўстини тўғрилаш учун парламентга тақдим этилади.

Бир муддат олдин Жанубий Осетия раҳбари матбуот-хизмати Тибилов республика Россия таркибига кириши масаласини референдумга қўймоқчи эканлигини хабар қилган эди. Президент Цхинвалда Владимир Путин ёрдамчиси Сурков билан учрашувда “Россия билан бирлашув жанубий осетия халқининг асрий орзуси” эканлигини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0