Истамбулда портлаш содир этган террорчининг шахси аниқланди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков.Экстремистларни ушлаш бўйича махсус операция.
Экстремистларни ушлаш бўйича махсус операция. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Истамбул марказида портлаш содир этган террорчи 1988 йилда туғилган Сурия фуқароси эканлиги маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Истамбул марказида содир этилган, 10 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлаш Суриялик террорчи томонидан содир этилганлиги маълум бўлди, таъкидлади Туркия Бош вазири Нўмон Қуртулмуш Истамбулдаги ҳодиса юзасидан  ўтказилган фавқулодда йиғиндан сўнг Анқарадаги брифинг давомида.

Истамбул кўриниши - Sputnik Ўзбекистон
Истамбул марказидаги портлашда 10 киши қурбон бўлди 15 киши яраланди

"Портлаш 1988 йилда Сурияда туғилган камикадзе-террорчи томонидан амалга оширилганлиги исботланди. Ҳодиса жойида унинг тана бўлаклари топилди", — деди Қуртулмуш.Бош вазир чиқиши CNN Turk телеканали томонидан трансляция қилинди.

Дарвоқе, портлаш содир этилгандан кўп вақт ўтмай, террактга доир ҳар қандай турдаги маълумот: хабар, интервью, танқид ва шу каби мақоларлар даврий нашрлар, телевидение, радио, интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқларда ёритилиши Туркия ҳукумати томонидан таъқиқланди. Ҳукумат қарори эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга кирган, бу ҳақда барча турк ОАВлари огоҳлантирилган.

 

Янгиликлар лентаси
0