03:30 16 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.19
  • EUR9176.86
  • USD7813.42
Америка полициячиси. Архив сурат

АҚШда полициячи 12 яшар қизалоқни адашиб отиб қўйди

© Fotolia /
Дунёда
Ҳавола олиш
2210

Полициячи мажбурий кўчиб чиқиш ҳақида билдириш қоғозини топширгани келганида, ўзига қарата милтиқ тўғрилаб турган эркакни кўриб, ўт очишга мажбур бўлди.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Американинг Пенсильвания штатида полиция ходими тасодифан 12 яшар қизалоқни отиб қўйди, РИА Новости NBC хабарига кўра.

Қиз боланинг отаси мажбурий кўчиб чиқиш ҳақида билдириш қоғозини олиб келган полициячи Кларк Стилни қўлида милтиқ билан қарши олди. Бунга жавобан полициячи ҳам ўқ очишга қарор қилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходими ўқ очган вақтда қизалоқ отасининг орқасида турган эди. Эркакнинг қўлини ялаб ўтган ўқ, қизга тегди. Олган жароҳати туфайли қиз воқеа жойида ҳалок бўлди.

"Афсуски, констебль (Америкада полициячиларнинг қуйи унвони, таҳр.) шундай ҳолатда қолган-ки, у ўт очишга мажбур бўлган. Минг афсуски, бу жажжи қизалоқ ўша вақтда отасининг орқасида тасодифан пайдо бўлган”, — таъкидлади полиция вакили.

Қонун посбонига айбловлар қўйилиши айни вақтда номаълумлигича қолмоқда. Аммо рўй берган ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланган.

Асосий мавзулар