02:15 26 Феврал 2018
Эфир
Америка байроғи. Вашингтон. Архив сурат

Сенатор Сандерс: АҚШ ҳали ҳам СССР билан “совуқ уруш” олиб бормоқда

© Sputnik/ Наталья Селиверстова
Дунёда
Ҳавола олиш
25711

Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Берни Сандерс мамлакат мудофаа вазирлигида туб ўзгаришларни амалга ошириш лозимлиги ҳақида таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik.  АҚШ мудофаа соҳасига нисбатан ўз муносабатини ўзгартириб маблағнинг асосий қисмини Россия билан совуқ урушга эмас, балки террорчиликка қарши глобал курашга сарфламоғи шарт, деб ҳисоблайди демократик партиядан мамлакат президентлигига номзод Берни Сандерс, РИА Новости хабарига кўра.

"Афсуски, мудофаа бюджетимизнинг каттагина қисми худди аввалгидек, собиқ Иттифоқ билан “совуқ уруш”га йўналтирилмоқда. Бюджетнинг арзимас қисми – 10%гина “Ислом давлати” ва “халқаро террорчилик"ка қарши сарфланмоқда, таъкидлади сенатор Сандерс демократик партия ўтказган дебатлар давомида.

"Мудофаа вазирлигида фундаментал ўзгаришларни амалга ошириш ҳақида бош қотирмоғимиз лозим”, — қўшимча қилди у.

Сандерс, шунингдек, АҚШ мудофаа бюджети 600 миллиард долларни ташкил қилишини эслатиб ўтди.

 

Асосий мавзулар