10:52 20 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Парвез Мушарраф. Архив сурат

Собиқ Покистон президенти - Мушаррафдан қотиллик айблови олиб ташланди

© Sputnik / Сергей Гунеев
Дунёда
Ҳавола олиш
5610

Парвез Мушарраф 2006 йилда ўлдирилган Белужистон миллатчилар етакчиси Акбар Бугти қотиллигида айбланиб, судга тортилган эди. Покистон суди ундан ва ушбу иш юзасидан гумонга олинган бошқа кишилардан барча айбловларни олиб ташлади.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Душанба куни Покистон суди миллатчилар етакчиси Акбар Бугти қотиллигида айбланаётган мамлакат собиқ президенти генерал Парвез Мушаррафнинг оқланганлиги ҳақидаги ҳукмни эълон қилди, хабар қилади Франс Пресс агентлиги Мушарраф адвокатларидан олинган маълумотлар асосида.

Бугти иши бўйича ҳисбга олинган генерал 2013 йил октябр ойида гаров эвазига озодликка чиқарилган эди. У бундан ташқари ҳам бир нечта айбловлар бўйича тергов ишларида қатнашмоқда.

"Суд собиқ президент Парвез Мушаррафга қарши ҳамда бу ишда гумон қилинган бошқа шахслардан айбни соқит қилди", — хабар қилди мамлакат ИИВ собиқ раҳбари Офтоб Шарпао.

2013 йил Мушарраф Покистон ИИВ “қора рўйхати”га киритилган эди. Адвокатлар ушбу рўйхатдан Мушарраф исмини ўчиришни сўраб, судга мурожаат қилдилар. Мушарраф устидан давлат хоини сифатида ҳам жиноий иш қўзғатилган. Тергов ишлари тахминига кўра, 2001 —2008 йилларда Покистон президенти лавозимини эгаллаган Мушарраф, 2007 йил мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиб, Олий суд аъзоларини ҳисбга олишга буйруқ бергани Давлатга нисбатан амалга оширилган хоинлик, деб баҳоланган.

Покистон қонунларига мувофиқ, давлат хоинларига ўлим ёки умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин. Мушаррафнинг ватан хоини сифатида ҳибсга олиниши 2013 йилда Покистон ҳукумати ташаббуси билан амалга оширилган.

 

Асосий мавзулар