04:37 22 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Ислом давлати жангарилари. Архив сурат

The Independent: “Ислом давлати” жангарилар маошини икки баробарга қисқартирди

© Ethiopian press
Дунёда
Ҳавола олиш
9211

Террорчилик уюшмаси “ғазначилиги” чиқарган буйруққа биноан, ушбу чора истисносиз, барча мажоҳидларга нисбатан қўлланилиши алоҳида таъкидланган.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik.  “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси жангариларнинг маоши икки баробарга қисқартирилиши ҳақидаги буйруқни эълон қилди, РИА Новости, Британиянинг The Independent нашри асосида.

Ушбу ҳужжат, “Ислом давлати”нинг Суриянинг Ракка шаҳрида жойлашган “ғазначилиги” томонидан чиқарилган.

“Ислом давлати” дуч келаётган ўзига хос вазиятлар натижасида мажоҳидларга тўланаётган маошни тенг ярмига қисқартириш қарори қабул қилинди. Ва бундан эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар, ҳеч ким озод қилинмайди”, — дейилади уюшма томонидан чиқарилган буйруқ матнида.

Ўтган йилнинг 30 сентябридан бошлаб, президент Башар Асаддан тушган таклифга биноан Россия Суриядаги “Ислом давлати” ҳамда “Жабҳат ан-Нусра” террорчилик гуруҳлари объектлари бўйича авиазарбаларни амалга ошира бошлади. Бу вақт оралиғида Ҳарбий-космик кучлар Каспий флотилияси кемалари иштирокида бир неча юзлаб жангариларни ҳамда минглаб террорчилик объектларини йўқ қилишга муваффақ бўлдилар.

Россия билан бир қаторда Сурия ҳукуматининг расмий рухсатини олмаган АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳам “ИД” объектлари бўйича авиазарбаларни амалга ошириб келмоқда.

 

Асосий мавзулар