09:10 23 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Газ компрессор станциясида манометр. Архив сурат

Газпром чет элга газ экспортини 29,4 % га оширди

© Sputnik / Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
2211

Янги йилнинг 1-16 январь кунларида Газпром чет элга газ еткизиб бериш ҳажми 29,4 % га ўсиб 7,75 миллиард кубометрни ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Янги йилнинг 1-16 январь кунларида Газпром чет элга газ еткизиб бериш ҳажми 29,4 % га ўсиб 7,75 миллиард кубометрни ташкил қилди, Алексей Миллер корхона мажлисида берган хабарига кўра.

“Газнинг асосий истеъмолчи-мамлакатлари эҳтиёж даражаси ўсишни кўрсатмоқда. Хусусан, Германия газ истеъмоли 42,1 %га ўсди, Буюк Британия – 170,2 %га, Италия 23,4 фоизга, Польша 58,1 %га Франция 22,8 %га ва австрия 75,5 %га  ўсди”, — деди Миллер.

Газ истеъмоли албатта бирнчи навбатда қиш мавсуми билан боғлиқ бўлиши мумкин, иккинчидан Европада бир миллионга яқин қочқинлар  келганини ҳисобга олсак, уларнинг иссиқ турар жой ва овқат билан таъминлаш учун ҳам қўшимча газ ишлатилаётган бўлиши мумкин.

Асосий мавзулар