06:46 25 Феврал 2018
Эфир
Туркиядаги залп билан ўт очиш тизими. Архив сурат

Туркия мактаб яқинидаги портлашдан сўнг, Сурияга қарата ўт очди

© Flickr/ U.S. Army Europe Images
Дунёда
Ҳавола олиш
4301

Сурия ҳудудидан туриб Туркия жанубидаги мактаб ҳовлисига қарата отилган снаряд натижасида, маҳаллий ҳукумат маълумотига кўра, икки киши ҳалок бўлган, тўрт киши жиддий жароҳат олган.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik.  Туркия Қуролли Кучлари эрталаб артиллерия зарбаси берилган Сурия ҳудудига қарата ўч очди, хабар қилади РИА Новости NTV телеканали маълумотига таянган ҳолда.

Бундан сал олдин Туркия ҳукумати Сурия томондан отилган снаряд портлаши оқибатида икки нафар инсон ҳалок бўлган, яна тўрт киши жароҳат олгани ҳақида хабар қилган эди. Рейтер агентлиги тақдим этган маълумотларга кўра, снаряд Суриянинг “Ислом давлати” террорчилари эгаллаган ҳудудидан келиб тушган.

Телеканал маълумотларига кўра, зарба залп билан отилган ўқ тизими ёрдамида амалга оширилган. Туркия ҳарбийлари, снаряд қайси томондан келиб тушганини аниқлаб, ўша нуқта бўйича артиллерия зарбаларини амалга оширдилар.

Асосий мавзулар